17-Oktabr, 2023-yil

4 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи “B.A.B.” МЧЖ раҳбари Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан мурожаатларига жавоб хати берилмаганлигидан шикоят қилди ва шартнома юзасидан қарздорликларни ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатни кўриб чиқиш давомида қонун бузилишига йўл қўйган Когон шаҳри, Когон, Вобкент ҳамда Ромитан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг 4 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, жарима жазоси қўлланилди.

Шунингдек, Бухоро шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 93.693.696 сўм, Жондор туман бўлими томонидан 804.775 сўм ва Ромитан туман бўлими томонидан 4.570.585 сўм жами 99.069.056 сўм шартномага асосан тўлаб берилмаган қарздорликлар ундирилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение