Ўзбекистонда 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, жами фаолият
кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 414 927 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз)
бўлиб, шундан кичик тадбиркорлик субъектлари сони 411 306 тани ташкил этди. Бу
ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум
қилди.
Фаолият кўрсатаётган
кичик тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
савдо соҳасида – 154 549 та;
саноат соҳасида – 68 300 та;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 37 582 та;
қурилиш соҳасида – 33 917 та;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 27 453 та;
ташиш ва сақлаш соҳасида – 17 347 та;
ахборот ва алоқа соҳасида – 9 635 та;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 9 145
та;
бошқа соҳаларда – 53 378 тани ташкил этган.