5-Oktabr, 2023-yil

Тадбиркорнинг мурожаати бўйича маълумот берилди

 Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида фаолият олиб борган тадбиркор томонидан мутасаддиларнинг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб билдирилган мурожаати ёритилганди.

Мазкур ҳолат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

“Altromark” МЧЖ ҚК раҳбари томонидан ушбу масала юзасидан Вакил девонига мурожаат қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли Қарори ижросини таъминлаш доирасида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Оханграбо кўчасида жойлашган кўчмас мулк объектининг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилишга қаратилган.

Мазкур объект тегишли кадастр рақами билан рўйхатга олинган бўлиб, Хамза (Яшнобод) тумани ҳокимининг 27.06.2004 йилдаги қарорига мувофиқ 07.10.2005 йилдаги баённома билан Адлия вазирлигида юридик шахс сифатида рўйхатга олинган ва давлат рўйхатидан ўтган.

Объектнинг бир қисмини юқорида қайд этилган қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Altromark” МЧЖ ҚКга Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 18 млрд сўм миқдорда компенсация тўлови тўлиқ амалга оширилган.

Бироқ ҳозирги кунда жамият раҳбарияти томонидан амалга оширилган тўловга нисбатан эътирозлар (амалга оширилган компенсация миқдори етарли эмаслиги) мавжудлиги сабабли, мазкур масала суд ва бошқа ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение