3-Oktabr, 2023-yil

Тадбиркорлар диққатига: янги Қонун лойиҳаси муҳокамада

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси Бизнес-омбудсман томонидан ишлаб чиқилиб, regulation.gov.uz сайтига муҳокама учун жойлаштирилди.

Мазкур Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПФ–67-сон Фармони билан тасдиқланган Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг 49-бандида белгиланган топшириғи асосида ишлаб чиқилган.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифани ижро этиш юзасидан ўтказилган хатловлар натижасида 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда товарлар ва хизматларнинг ҳаракатланишини чекловчи қоидалар аниқланди.

Мазкур чекловларнинг аксарияти давлат харидлари доирасида хорижда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларга нисбатан қўлланилади ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Шу билан бирга, амалиётда келиб чиқаётган муаммолар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳолатларда тадбиркорлик субъектларининг товарлари Республика ҳудудида ҳаракатланиши чекланмоқда.

Мазкур Қонун тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин фаолият юритишига ва ўзига тегишли бўлган товар ва хизматлардан ўз хоҳишига кўра фойдаланишига хизмат қилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение