29-Sentabr, 2023-yil

Учрашувда долзарб масалалар муҳокама қилинди

Бугун, 29 сентябрь куни Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов Финляндиянинг Хельсинки университети қошидаги Қонун устуворлиги маркази директори Туйя Бракс хоним билан учрашди. 


Учрашувда Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида қонун устуворлиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди.


Шу муносабат билан келгусида қонун устуворлиги ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги тажрибаларни ўрганишга оид ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение