Ёш тадбиркорларимиз “Тадбиркор виртуал офиси”
орқали қандай мурожаатлар йўлламоқда?
Ёш тадбиркордан ортиқча тўлов ундирилишининг
олди олинди
Хоразмлик
хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб
борувчи тадбиркор нотурар жой биносини кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда тўловларни
амалга ошириб, ўз фаолиятини олиб борган.
Жорий йилда
ушбу нотураржой биносида қўшимча қурилиш ишлари амалга оширилганлиги сабабли
кадастр ҳужжатларини қайта расмийлаштиришга эҳтиёж тўғилган. Бироқ, нотурар жой
манзили ўзгармаган бўлишига қарамасдан, туман кадастр органлари томонидан кадастр
паспортини расмийлаштиришда яна қўшимча тўлов амалга ошириш талаб
қилинаётганлиги юзасидан Тадбиркор виртуал офиси орқали шикоят қилинган.
Мурожаат
назоратга олиниб, ёш тадбиркорга кадастр ҳужжатлари ортиқча тўловларсиз қисқа
фурсатларда расмийлаштириб берилиши таъминланди.
Ёш тадбиркорнинг ҳисобрақамига қўйилган таъқиқ
олиб ташланди
Наманганлик ёш тадбиркор автомобилларга
хизмат кўрсатиш йўналишида фаолиятини олиб боради. 2018 йилда фаолият
йўналишини кенгайтириб, иккинчи корхонаси учун банк билан кредит шартномаси
имзолайди ва дастлабки корхонасидан 4,6 млрд сўмни тўлиб беришга кафил бўлади.
Шартнома шартлари бажарилиб, тадбиркор ортиғи билан, яъни 5,5 млрд сўмни кафил
бўлиб тўлаб берганлигига қарамай, унинг ҳисобрақамига қўйилган тақиқ олиб
ташланмаганлиги фаолиятини олиб боришга тўсқинлик килади.
Тадбиркор виртуал офиси орқали
қилинган мурожаат назоратга олиниб, ёш тадбиркорнинг банкдаги ҳисобрақамига
қўйилган тақиқ олиб ташланди.
Савобли ишни бошлаган ёш тадбиркорга кўмаклашилди
Самарқанд вилоятида
ишлаб чиқариш йўналишида фаолият олиб борувчи ёш тадбиркор
2 нафар ногиронли бор шахсни иш билан таъминлаб келган. Бироқ охирги 2 ой давомида
туман Бандликга кўмаклашиш маркази ногиронли бор шахсларга тўлаб берилиши лозим
бўлган маблағларни ҳар-хил бахоналар билан тўлаб бермаётганлиги сабабли ишонч
телефони орқали мурожаат йўллаган.
Ёш тадбиркорнинг
мурожаати Бизнес-омбудсман амалий кўмаги натижасида ижоюий ҳал этилди ва ишчиларига
белгиланган тўловларнинг тўлаб берилиши таъминланди.