23-Sentabr, 2023-yil

Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор мурожаат қилиб чиқди


Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Бўстон туманида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорнинг “Бўстон деҳқон бозори” кириш қисмида енгил конструкцияли савдо дўкони ташкил этгани, савдо дўкони ноқонуний қурилма бўлгани сабабли ҳокимлик томонидан суд орқали буздириш сўралгани, суд ижроси таъминлангани, аммо тадбиркорнинг кейинги тақдири мавҳум қолаётгани ёритилди.

Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Бизнес-омбудсман томонидан ўрганишга қабул қилингани маълум қилинади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение