30-Avgust, 2023-yil

Сенатда бўлиб ўтган давра суҳбатида Бизнес-омбудсман ўринбосари нутқ сўзлади


Бугун, 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатида “Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

 

Тадбирни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев очиб берди.

 

Семинарда Бизнес-омбудсман ўринбосари, Олий суд раиси ўринбосари, Адлия вазири ўринбосари, Тошкент давлат юридик университети профессори мамлакатда барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, интеллектуал мулк қонунчилигини қўллаш муаммолари, судлар томонидан ер билан боғлиқ низоларнинг кўрилиши, фуқаро ва тадбиркорларнинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашнинг айрим масалалари каби мавзуларда маъруза қилдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Жамшид Урунов “Тадбиркорлик субъектларининг хусусий мулкини ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдаги мавжуд муаммолар ва таклифлар тўғрисида” нутқ сўзлади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение