Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи фермер хўжалиги раҳбари Бўстон туман ҳокимлиги хатти-ҳаракатидан норози бўлиб билдирилган мурожаати ёритилди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Бизнес-омбудсман томонидан ўрганишга қабул қилингани маълум қилинади.
“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”