24-Avgust, 2023-yil

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

 

Бугун, 24 август куни Андижон вилоятида тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Учрашувда тадбиркорлар мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича тегишли таклифларни билдирдилар. Мурожаатлар масъул ташкилотларга ҳал этиш учун йўналтирилди ва назоратга олинди.


Маълумот ўрнида: Андижон вилоятида 750 та хусусий тиббиёт муассасалари фаолият юритмоқда, уларнинг 50 таси филиаллар шаклида ташкил этилган. Ушбу хусусий тиббиёт муассасаларининг 543 таси амбулатор ва 210 таси  стационар даволаш-профилактика муассасаларидир.


Шунингдек, бугун Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Жиззах вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда уларнинг фаолиятида учраётган Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган соҳага оид масалалар ечими бўйича девон ходимларининг ваколат доирасида тегишли чоралар кўрилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение