24-Avgust, 2023-yil

Бухорода туризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

 

Жорий йил 23 август куни Бизнес-омбдусман девони ходимлари ва Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Шахриёров иштирокида Бухорога ташриф буюрадиган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда туризм соҳасидаги тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган масалаларни муҳокама қилиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

 

Тадбирда туризм соҳаси бизнес вакиллари учун яратилаётган қулай имкониятлар, имтиёзлар ва енгилликлар тўғрисида кенгроқ маълумотлар берилди. Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан Бухорога сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш ҳамда туризм ривожини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан таклифлар билдирилди.

 

Учрашув якунида тадбиркорларни қизиқтирган саволлар ва юзага келаётган муаммолар ечими бўйича мутасадди ташкилотлар масъулларига зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение