23-Avgust, 2023-yil

Экспортчи тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига кўмаклашиш, улар фаолиятида учраётган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимларини топишда амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Шу мақсадда жойларда учрашувлар ўтказилиб, тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари тинглаб борилмоқда. Хусусан, учрашувлар давомида Наманган вилоятида фаолият юритувчи 10 га яқин экспорт фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлар солиқ органи томонидан қўшилган қиймат солиғини қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мазкур мурожаатларнинг барчаси Бизнес-омбудсман томонидан назоратга олиниб, тадбиркорларга тегишли ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, Наманган туманида фаолият юритувчи экспортёр корхона “Export A” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбарининг мурожаатига асосан Наманган вилоят солиқ бошқармасининг жамиятга 2,4 млрд сўм қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ҳақида қарори қабул қилиниши таъминланди.

Шу каби келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида назоратга олинганлиги ва ҳуқуқий кўмак берилиши натижасида 6 нафар экспортёр тадбиркорга бир неча миллиард сўмлик қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш юзасидан солиқ органи қарорлари қабул қилиниши таъминланиб, тадбиркорларга кўмак кўрсатилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение