17-Avgust, 2023-yil

Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойида 54 783 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумқилди.

Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони:

савдо соҳасида – 20 437 та

саноат соҳасида – 8 944 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 6 135 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 3 484 та

қурилиш соҳасида – 2 966 та

ташиш ва сақлаш соҳасида – 2 578 та

ахборот ва алоқа соҳасида – 1 792 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 858 та

бошқа соҳаларда – 7 589 та

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение