14-Avgust, 2023-yil

Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сон қарори билан тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Қарорга кўра:

давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиниши бекор қилинган ҳужжатларнинг сўралишига чек қўйилади;

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш жараёнида уларга берилган лицензия ва рухсатномалар рўйхатга олувчи орган томонидан талаб қилиб олиши бекор қилиниши натижасида «Лицензия» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали лицензия ва рухсатномаларни берган органларга хабарнома юбориш амалиёти йўлга қўйилади;

тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш амалиётини соддалаштириш мақсадида солиқ хизмати органларининг тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисидаги тақдиномасига асосан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига автоматик тарзда тегишли ёзув киритилади;

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение