14-Avgust, 2023-yil

Ўзбекистонда сўнгги йилларда корхона ва ташкилотлар сони қанчага кўпайди?

2023 йил 1 август ҳолатига кўра, рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 673 397 тани (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этди. Улар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 71 053 тага ошган, ўсиш суръати эса 111,8 %ни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

 

Сўнгги йилларнинг мос даврида уларнинг динамикаси қуйидагича:

2019 йил – 394 657 та

2020 йил – 468 942 та

2021 йил – 551 636 та

2022 йил – 602 344 та

2023 йил – 673 397 та

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение