Бизнес-омбудсман “Минтақавий ўсиш – самарали ечимларни излаш” мавзусида Қозон шаҳридаги халқаро конференцияда иштирок этди
Конференцияда Дилмурод Касимов “COVID-19 пандемияси
даврида Ўзбекистоннинг бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича тажрибаси” мавзусида
нутқ билан чиқди. Ўзбекистон Республикасида бизнесни ривожлантириш йўлидаги
тўсиқларни бартараф этиш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятидаги
текширувларнинг кўп турлари бекор қилинганлиги, шунингдек лицензия ва рухсат
берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилганлиги қайд
этилди.
Конференция якунида Д. Касимов ва Ю. Титов
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёргарлик билдирдилар.
Бизнес-омбудсман Бошқирдистонда
ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди.
Бошқирдистон Республикаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Р. Ф. Хабировнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман 2019 йил 25 сентябрь куни Бошқирдистон Республикасига V тантанали “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатлар кичик ва ўрта бизнес форуми”да иштирок этиш учун ташриф буюрди.
Тантанали форум дастури
доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман
Дилмурод Касимов ҳамда Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги
Бизнес-омбудсман Борис Титов ўртасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Бизнес-омбудсман Грузияда ўтказилган халқаро конференцияда.
2019 йил 11-13 октябрь кунлари Ўзбекистон
Республикаси Бизнес-омбудсмани Грузия давлатидаги “Шарқий Европа ва Марказий
Осиёда барқарор бизнес учун қулай муҳит яратиш”га бағишланган халқаро
конференцияда иштирок этди.
Мазкур конференцияда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, инвестицион муҳитни яхшилаш ва бизнесни ривожлантиришда корпоратив ижтимоий жавобгарликнинг аҳамияти каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.
Шуни таъкидлаш жоизки, конференцияда БМТ, Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби бир қатор халқаро ташкилотлар ҳамда Грузия давлатининг ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.
Қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш методологиясини ўрганиш мақсадида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг "Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури" кўмагида Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга хизмат сафари ташкил этилди.
Ташриф давомида тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат делегация мазкур йўналишдаги давлат органлари фаолияти билан танишмоқда. Хусусан, Буюк Британия Бизнес, энергетика ва саноат стратегияси департаменти ва унинг ақлли тартибга солиш бўйича Ижроия органи (BRE), Тартибга солиш сиёсати қўмитаси (RPC) вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.