11 августа 2023 г.

Ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришда муҳим қадам

 

Жорий йилнинг 20 август куни Президентнинг тадбиркорлар билан анъанавий очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилган. Нуфузли тадбирдан олдин юртимизнинг барча шаҳар ва туманларида бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилмоқда.

 

Жумладан, Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган учрашув чоғида келиб тушган мурожаат ва таклифлар таҳлил этилиб, масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

 

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ҳам Бизнес-омбудсман девони ва ҳокимлик ходимлари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Мутасадди ходимлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича янги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тадбиркорлар билан мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Мулоқот чоғида билдирилган фикр ва тавсиялар асосида аниқ чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқадиган ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди. Бу ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, бизнес ва давлат ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим қадамдир.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение