Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида Ҳукумат
комиссиясининг вилоятда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб
ўтди.
Тадбирда Бизнес-омбудсман Д.Касимов, Бош
вазир ўринбосари Ж.Ходжаев, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ва
вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.
Учрашувда бизнес вакиллари ўзларини
қийнаётган электр энергияси, табиий газ, кредит олиш, инфратузилмани яхшилаш
каби масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Соҳа масъуллари тадбиркорларнинг муаммо ва
таклифларини қайд этиб, назоратга олиб қўйдилар.