26 июля 2023 г.

Юртимизнинг ишбилармон вакиллари билан учрашувлар давом этмоқда

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан юртимизнинг турли шаҳар ва туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.



Мазкур мулоқотларда ҳокимликлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари қатнашмоқда.


Учрашувлар чоғида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган муаммо ва саволлар билан мурожаат қилишмоқда. Хусусан, ер ажратиш, банк кредити, солиқ ва бошқа масалалар илгари сурилмоқда.


Мурожаатларнинг баъзилари жойида ҳал қилинаётган бўлса, айрим тизимли муаммолар ўрганиб чиқиш учун қабул қилиниб, ижроси алоҳида назоратга олинмоқда.


Тадбиркорлик субъектлари билан бу каби манзилли учрашувлар ҳудудларда давом эттирилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение