Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўка
туманида тадбиркорнинг Давлат активларини бошқариш агентлиги хатти-ҳаракатидан норози
бўлиб билдирган мурожаати ёритилди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун
ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Бизнес-омбудсман
томонидан ўрганишга қабул қилингани маълум қилинади.