Бугун, 23 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси ходимлари томонидан мазкур туманда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтиш, солиқ ва бошқа масалаларда қилган мурожаатларига тушунтириш ва маслаҳатлар берилмоқда.