13 января 2021 г.

Тадбиркорга 780 млн.сўмлик компенсация ундирилиши таъминланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Тошкент вилояти Янгийўл туманида фаолият юритган “Нов-Камолиддин ишонч”, “Нов-парвоз ишонч”, “Нов-Нилуфар агро омад ишонч”, “Нов-Юнус ишонч” фермер хўжаликлари мурожаат қилиб 2018 йилда туман ҳокимлиги қарори билан Давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер майдонидаги бузилган боғ учун компенсация тўланмасдан келаётганлиги, бу борада бир неча маротаба ҳокимликка қилган мурожаатлари эътиборсиз қолаётганлигини билдириб, шу масалада амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.


Вакил Девони томонидан ўз навбатида масала моҳияти тўлиқ ўрганиб чиқилиб Зангиота туманлараро иқтисодий судига фермер хўжаликлари манфаатида даъво ариза киритилди.

Суд муҳокамаси давомида масала атрофлича ўрганиб чиқилиб тарафларнинг фикрлари эшитилди ва Янгийўл шаҳар хокимлиги томонидан тадбиркорларга жами 780.0 млн сўм маблағ ундириб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди ва ҳокимлик томонидан компенсация маблағларини тадбиркорларга тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение