Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари Қарши шаҳридаги трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Sulton styles” УК фаолияти билан танишдилар.
Корхона 2022 йил 31 январь куни ишга
туширилган бўлиб, 560 та фуқароларни иш билан таъминлаган. Ишлаб чиқариш
қуввати йилига 5 млн долларни ташкил этади. Жорий йилда 2 млн долларлик
маҳсулот экспорт қилинган.