Президентнинг тегишли қарорлари (ПҚ–189-сон, ПҚ–190-сон, ПҚ–191-сон, 14.06.2023 й.) билан қуйидаги ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади:
Тошкент
вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуввати 400 МВт бўлган;
Бухоро
вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган;
Қашқадарё
вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган.
Шунингдек,
Юқоричирчиқ туманида қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими
қурилади.
Мазкур
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:
Инвестиция
битимлари тасдиқланади;
Электр
энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқулланади.
Тегишли
Лойиҳа компаниялари томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови
миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади.