«Аҳолини
ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун
қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони
(ПФ–91-сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра,
2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида
касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга ажратилаётган маблағларнинг
камида 70 фоизи ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни
молиялаштиришга йўналтирилади.
Касаначиликни
қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш
жамғармаси этиб қайта номланди ва 2023 йил 15 июндан ҳунармандчиликни молиявий
қўллаб-қувватлаш чоралари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2023 йил 1 июлдан:
- ҳунармандчилик
маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари сифатида
жўнатиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (жўнатиш
харажатларисиз) 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;
- давлат мулки
бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ҳунармандчилик
фаолияти билан шуғулланиш учун фақат Миллий каталог ва Реестрга киритилган
ҳунармандларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиби жорий
этилади.