Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти
Жарқўрғон тумани деҳқон бозорида сотувчи аёллар давлат органлари ходимлари
томонидан куч ишлатиб жойларидан чиқариб юборилгани танқид қилинган.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун ҳужжатларидаги
талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Бизнес-омбудсман томонидан ўрганишга қабул
қилингани маълум қилинади.