19 апреля 2023 г.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари Термизда йирик корхоналар фаолияти билан танишдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари Термиз туманида фаолият кўрсатувчи “Termiz National Carpets” МЧЖга қарашли бўлган 4 гектар майдонда, лойиҳа қиймати 23 млн АҚШ доллари бўлган замонавий технологиялар билан барпо этилган йирик ишлаб чиқариш завод фаолияти билан танишдилар ҳамда фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларни ўргандилар.


“Termiz National Carpets” корхонаси ҳозирги кунда гилам ишлаб чиқариш соҳасида истиқболли лойиҳалардан бири ҳисобланади. Корхонага маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун жиҳозлар ва асбоб-ускуналар Германия, Бельгия ва Туркия давлатларидан олиб келинган.


Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 55 фоизи ички бозорга, 45 фоизи қўшни давлатлар Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинади. Корхона фоалиятини бошлагани кўп бўлмаган бўлса-да, ҳозиргача ички бозорни сифатли гиламлар билан таъминлашдан ташқари чет давлатларга ҳам 400 минг АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотлар экспорт қилишга муваффақ бўлган.


Ҳозирда корхонада 100 нафар ишчи ўрни яратилган, 2023 йилда корхона ҳисобидан бюджетга 5 млрд сўм солиқ ва бошқа йиғимлар тушиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, девон ходимлари Термиз шаҳрида фаолият кўрсатаётган “ЗИФ Текстил” МЧЖ (Инденим)га қарашли бўлган 2 гектар майдонда лойиҳа қиймати 16,6 млн АҚШ доллари бўлган тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий технологиялар билан барпо этилган йирик ишлаб чиқариш заводга ташриф буюрдилар.


“ЗИФ Текстил” МЧЖнинг лойиҳа қуввати бир йилда 1 млн дона тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлиб, ҳозирги кунда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида энг йирик истиқболли лойиҳалардан бири саналади. Жамиятга маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун жиҳозлар ва асбоб-ускуналар Хитой ва Туркия давлатларидан олиб келинган.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 90 фоизи ички бозорга, 10 фоизи чет давлатларга экспорт қилиниб келмоқда.

Ҳозирда корхонада 850 нафар хотин-қизларга ишчи ўрни яратилган бўлиб, 2023 йилда корхона ҳисобидан бюджетга 4,8 млрд сўм солиқ ва бошқа йиғимлар тушиши кутилмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение