17 апреля 2023 г.

“Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталига келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди

2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталига жами 1 961 та мурожаат келиб тушган.

Мазмунига кўра, мурожаатларнинг 20 фоизи банк ва кредитга оид, 18 фоизи ер майдони ёки бино ажратишга оид, 10 фоизи солиққа оид, 8 фоизи инфратузилмага оид, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатига оид, қолган 37 фоизи бошқа масалаларга тегишли.

Мурожаатларнинг аксарият қисми Қашқадарё вилояти (19 фоиз), Тошкент шаҳри (15 фоиз), Сурхондарё вилояти (9 фоиз)
ва Самарқанд вилоятига (8 фоиз) тўғри келади.

Келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорларга 2,131 млн сўмдан ошиқ кредит ажратилиши, 1,635 млн сўм пул маблағларини ундиришда, 196 млн сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилишида ёрдам кўрсатилган.

“Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан
Бизнес-омбудсман томонидан назорат ўрнатилган.

Ўрганиш давомида, масъул ташкилот ва идоралар томонидан муддат бузилиш ҳолатлари жами 205 та (121 таси тадбиркорлик субъектлари
ва 84 таси тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар)
мурожаат кўриб чиқиш муддатларига риоя қилинмасдан жавоб хатлар берилганлиги аниқланди.

Ҳудудлар кесимида: Қашқадарё вилоятида 47 та, Тошкент шаҳрида 34 та, Самарқанд вилоятида 24 та, Сурхондарё вилоятида 23 та, Тошкент вилоятида 18 та, Бухоро вилоятида 17 та, Андижон вилоятида 12 та, Хоразм, Жиззах вилоятларида 6 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятида 5 тадан, Навоий, Сирдарё вилоятларида 4 тадан.

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларига нисбатан 43 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб (ҳокимиятлар 22 та,
банклар 4 та, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 4 та)
, тегишли органларга 15 та тақдимнома киритилди.

Тақдимнома ижроси бўйича 29 та масъулга ҳайфсан, 16 нафар ходимга жарима қўлланилган, 1 нафар мансабдор шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳурматли Тадбиркорлар! Фаолиятингизда муаммо ёки таклифлар бўлса, business.gov.uz сайти ёки 1100 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение