
Ижтимоий тармоқларда солиқчилар томонидан
2-Д сканер ўрнатиш бўйича босим ўтказилаётганидан норози бўлган тадбиркорларнинг
мурожаати ёритилди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар
қонун-ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан
айни дамда кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинади.