Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Хонқа туманида фаолият
юритувчи фермер хўжаликларининг узоқ муддатли ижарага берилган ер
майдонларининг туман ҳокимлиги томонидан қайтариб олишга уринаётганидан норози
бўлиб йўллаган мурожаати ёритилди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун-ҳужжатларидаги
талабларга мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан айни дамда кўриб
чиқилаётганлиги маълум қилинади.