
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида фаолият
юритувчи фермер хўжалиги раҳбарининг ҳокимият вакилларининг хатти-ҳаракатидан
норози бўлиб йўллаган мурожаати ёритилди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун-ҳужжатларидаги
талабларга мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан айни дамда кўриб
чиқилаётганлиги маълум қилинади.