Бугун юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Шу билан бирга, Президент ташаббуси билан эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга доир тадбирлар кенг кўламда ўтказилмоқда.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.
Мазкур хайрли анъанани давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони жамоаси ҳам жойлардаги кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашди.
Девон ходимлари жойларда манзарали дарахт кўчатларини экиб, ободонлаштириш ишларига бош-қош бўлишди.