7 марта 2023 г.

Ассалому алайкум, азиз ва мунис аёллар, гўзал опа-сингиллар!


Оила таъминотчиси саналган ота – ишбилармон, аёл эса унинг топганини ўз ўрнига қўядиган оқила ва тадбиркор бўлса, бундай хонадонда чинакам фаровонлик ҳукм суради. “Ота билимли бўлса, фарзанд билимли бўлади. Она билимли бўлса, миллат билимли бўлади”.

 Шу боис мамлакатимизда хотин-қизларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳаётдан рози бўлишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Муҳтарам Президентимиз томонидан аёллар тадбиркорлиги ва ишбилармонлигини қўллаб-қувватлашга доир қатор фармон ва қарорлар имзоланди.

 Охирги йилларда хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга катта маблағлар йўналтирилди. Улар ўз бизнесини бошлаши, жумладан, касб ва тадбиркорликни пухта ўрганиши учун шароитлар яратилди, енгилликлар берилди.

 Давлатимиз раҳбари Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳаёт ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларга дахлдор ижтимоий муаммоларни ҳал этишга устувор аҳамият қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

 Президентимиз ташаббуси билан кўп иш ўринлари яратган, ўз соҳасида инновация ва ислоҳотлар қилган, эл-юрт орасида обрў қозонган бизнес вакиллари меҳнатини эътироф этиш учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этилган.

 Бундай унвонга муносиб кўриладиган тадбиркорлар сафида сиз тадбиркор аёлларимизнинг ўрни ҳам жуда каттадир. Сизларнинг ўз меҳнатингизга фидокорона, креатив ёндашувингиз жамиятимиз равнақи учун бундан кейин ҳам жуда муҳим бўлиб қолади.

 Барчангизни бугунги нафосат ва гўзаллик айёми – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин дилдан муборакбод этаман. Ҳар бирингизга оилавий хотиржамлик, бахт, бағри бутунлик, соғлик-саломатлик, фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!

 Ҳурмат билан,

Дилмурод Касимов,

Бизнес-омбудсман

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение