Турк назмида чу мен тортиб алам,Айладим ул мамлакатни якқалам.
Бугун, 9 февраль – буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.
Алишер Навоий жаҳон маданиятининг мумтоз вакиллари сафидан муносиб ўрин олган. Унинг асарлари жаҳондаги юзлаб тилларга таржима қилинган ва севиб мутолаа қилинади.
Улуғ бобомиз хотирасини эъзозлаш, унинг ижодий меъросини ўрганиш, келгуси авлодларга етказиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир!
Зеро, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий асарларида теран ифода топган миллий ва умуминсоний ғояларнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрнини ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, улар қалбида юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятига алоҳида тўхталганлар:
“Алишер Навоийнинг безавол адабий мероси мисолида ўзбек адабиёти ва маданиятини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда”.