24 января 2023 г.

Тадбиркорларнинг ҳисоб рақамларидан маблағларни ноқонуний ечиб олишни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди

Бизнес-омбудсман томонидан таъкидланишича, бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб-рақамларидан қонун ҳужжатларида белгиланмаган тартибда пул маблағлари ечиш ҳолатлари учрамоқда.  

Амалиётда мазкур ҳаракатлар солиқ органлари, банк муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан содир этилмоқда. Аммо, ушбу ноқонуний ечилган пул маблағлари суд ёки уларнинг юқори органлари томонидан аниқланган тақдирда, ортиқча ундирилган ва тўланган пул маблағлари ўз вақтида қайтармаслик учун жавобгарлик белгиланмаган.

Халқаро тажриба ўрганилганида, солиқлар, йиғимлар йиғишда ортиқча ундириш ҳолатлари содир этилганда, айрим мамлакатларда озодликдан маҳрум этиш билан жазо чоралари қўлланилиши аниқланди.

Шу билан бирга, Бизнес-омбудсманга 2021-2022 йилларда 840 та мурожаат, жумладан қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича 665 та, ортиқча тўловларни қайтариш бўйича 116, инкасса топшириқларидан тақиқ қўйилганлардан 69 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 557 таси ижобий ҳал этилган.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Яъни, тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение