30 декабря 2022 г.

Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларнинг ҳуқуқий манфаатлари Бизнес-омбудсман томонидан ҳимоя қилинмоқда

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар давомида улардан жами 296 та мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 129 таси қаноатлантирилди, 164 тасига тушунтириш берилди, қолган 3 таси ижроси назоратга олиниб бугунги кунда ўрганилмоқда.

(Мурожаатларнинг 116 таси банк ва кредит, 30 таси ер, бино ажратилиши, 17 таси солиқ ва божхона, 10 таси муҳандислик коммуникация тизимлари, 2 таси субсидия ажратиш ҳамда 121 таси бошқа масалаларга оид).

Бир қанча МЧЖлар манфаатида судларга киритилган аризалар қаноатлантирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси томонидан нотўғри ҳисобланган жами 208 млн сўм қўшимча солиқ бекор қилинди.

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ер участкаларининг аукцион савдоларига чиқарилишини жадаллаштириш мақсадида “YERELEKTRON” тизимига таклиф сифатида киритилган 4 610 та ер участкаларидан 2206 таси аукцион савдоларига чиқарилди, 720 та ер участкаларининг кўриб чиқилиши ва келишиш жараёни назоратга олинди.

Вилоятда бўш турган давлат мулки объектларига хусусий секторни кенг жалб этиш йўналишида 79 та давлат объектлари аукцион савдоларига чиқарилган ҳамда 28 та давлат иштирокидаги жамият мулки тадбиркорларга 127,7 млн сўмга сотилиши таъминланди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига 407 та давлат мулки объекти аукцион орқали 2,2 млрд сўмга ижарага берилди.

Тадбиркорларнинг молия ресурслари билан боғлиқ масалалари бўйича:

- Марказий банк билан биргаликда тадбиркорлик субъектларига жами 1,432 трлн сўмлик кредит маблағлари ажратилди (шундан, қишлоқ хўжалиги соҳасига – 797,6 млрд сўм, саноат соҳасига – 306,7 млрд сўм ва хизмат кўрсатиш соҳасига – 327,4 млрд сўм).

- Солиқ идоралари билан биргаликда 555 та тадбиркорлик субъектларига жами 116,8 млрд сўм миқдоридаги ҚҚС суммаси қоплаб берилди;

2039 та тадбиркорга жами 87,3 млрд сўмдан кўпроқ миқдордаги ортиқча тўланган солиқ тўловлари қайтарилди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш мақсадида 169 та таъсир чоралари қўлланилиб, шундан қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган 143 нафар давлат органи мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, тадбиркорлар манфаатида судларга 17 та даъво аризалар киритилди ҳамда давлат органларига та тақдимнома, та огоҳнома ва та хулоса киритилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение