23 декабря 2022 г.

Бизнес-омбудсман томонидан солиқ маслаҳатчиларининг суд жараёнида вакилликни амалга ошириш таклифи билдирилмоқда

Мамлакатимизда судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, ишларни кўришда холислик, адолат ва қонунийликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги олти йилда тизимга оид 50 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Шу жумладан, “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги Қонуни билан солиқ маслаҳатчиларига – судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган иқтисодий, фуқаролик, жиноят ишларини ҳамда маъмурий ишларни кўриб чиқишда вакиллик қилиш ваколати берилган.

Амалдаги Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, Фуқаролик ва Иқтисодий процессуал кодексларида шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг рўйхати белгиланган бўлиб, бироқ ушбу рўйхатда солиқ маслаҳатчилари кўрсатилмаган.

Бундан ташқари, Жиноят процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда шартнома бўйича (ихтиёрий) вакилликни тартибга солувчи нормалари мавжуд эмас.

Юқорида кўрсатилган кодексларнинг талаблари билан солиқ маслаҳатчилари ва тадбиркорларга Қонун билан берилган ўз ҳуқуқ

ва манфаатларини ҳимоя қилишда тўсиқлар вужудга келиши мумкин.

Ҳозирда Республикамизда 85 та солиқ маслаҳати ташкилотлари ва 160 та солиқ маслаҳатчилар фаолиятини олиб бормоқда (7 464 та тадбиркорга 1 та солиқ маслаҳатчи тўғри келади)

Хорижий тажриба: Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларида солиқ маслаҳатчиларига судларда вакил бўлиш ваколати берилган.

Амалиётда юқорида қайд этилган жараёнда солиқ маслаҳатчиларининг вакили сифатидаги ҳуқуқларини ва ҳаракатларини чеклашни олдини олиш мақсадида процессуал кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение