21 ноября 2022 г.

Бизнес-омбудсманларнинг III-халқаро форуми ҳамда Европа кичик ва ўрта корхоналар конгресси бўлиб ўтди

2022 йилнинг 18-22 ноябрь кунлари Польшанинг Катовице шаҳрида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсманларнинг III-халқаро форуми ҳамда Европа кичик ва ўрта корхоналар конгресси бўлиб ўтди.

Ушбу Форум Европа кичик ва ўрта бизнес секторининг Европа комиссияси, Европарламент ва Европанинг бошқа олий бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлик йўналишидаги йирик тадбири ҳисобланган Европа кичик ва ўрта корхоналарнинг 12-конгресси доирасида ўтказилди.

Тадбирда Европанинг олий бошқарув органлари вакилларидан Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен, Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий, Европа парламенти аъзоси, Европа кичик ва ўрта корхоналар конгресси фахрий қўмитаси раиси Ежи Бузек, Польша Ташқи ишлар вазири Збигнев Рау, Бизнес-омбудсманлардан Эмили О'Рейли (Европа Омбудсмани), Брюс Биллсон (Австралия), Отар Данелия (Грузия), Журсунов Рустам Манарбекович (Қозоғистон), Нурлан Мусуралиев (Қирғизистон, в.в.б.), Доктор Ким Сон Жин (Жанубий Корея), Роман Вашук (Украина), Навсикая Дельфас (Буюк Британия Кичик бизнес вакили), Изабелла Касильяс Гусман (АҚШ кичик бизнес маъмурияти) иштирок этишди.

Форумда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, дунёда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитга эга шаҳарларни яратиш ҳамда халқаро майдонда бизнеснинг ўзаро ҳамкорлик воситалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Касимов ҳам Форумда онлайн тарзда иштирок этди.

Мазкур форум иштирокчиларга тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш ва самарали таклифларни ишлаб чиқишга катта имкон беради.

Дилмурод Касимов тадбиркорларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистон тажрибаси билан ўртоқлашди.

Охирги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор институционал ва фундаментал ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Форумнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Бизнес-омбудсмани тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида амалий тажриба алмашиш юзасидан маърузаси билан қатнашиб, тадбиркорлар ҳимоясига доир таклифларини билдирди.

“Ишончим комилки, ушбу Форумнинг ўтказилиши конструктив мулоқот ва мунозаралар, шунингдек тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаб, уни янги босқичга олиб чиқишида яна бир бор туртки бўлади.

Ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, бизнес муҳитни умумий қўллаб-қувватлаш мақсадида, тадбиркорлар ўртасида юзага келадиган муаммоларни келишув йўли билан ечиш механизмлари бўйича ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйишимизни таклиф этаман”, – деди Дилмурод Касимов.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение