
Интернет тармоқларида Фарғона вилояти Ёзёвон туманида жойлашган "Баҳодир Лоғон текстиль" фабрикасига ҳокимлик томонидан тўсқинликлар яратилаётганлиги юзасидан мурожаат тарқалди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун-ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлиги Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилиши учун қабул қилинганлиги маълум қилинади.