
Ижтимоий тармоқларда Кармана туманида яшовчи М.Эгамова ва бошқа иссиқхона эгаларига 4 йилдан бери кредит ажратилмаётгани, Навоий ИЭС билан МЧЖ орқали шартнома тузишлари сабаб тўловлари 30-35% га кўпайганлиги тўғрисидаги мурожаати тарқалган эди.
Аниқланишича, тадбиркорлик субъекти Иссиқлик электр
станциялари АЖдан 2017 йилгача тўғри-тўғри шартнома орқали иссиқлик олиб
келган. 2017 йилдан Иссиқлик манбаи МЧЖ орқали сотиб олинмоқда. ИЭС АЖ ишлаб
чиқарувчи бўлиб, етказиб бериш масаласини Иссиқлик манбаи МЧЖга юклатилган, шу
сабабли тўловлар 30-35% ошган.
Шу билан бирга, тадбиркор кредит олиш муаммосига ҳам
дуч келан. Аммо банк мустақил тадбиркорлик субъекти бўлиб, кредит ажратиш
сиёсатини мустақил олиб бориши белгиланган.
Юқоридагиларга мувофиқ, ЎРҚ 440-сон Қонунининг
12-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган
иқтисодий низоларни, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, оилага,
меҳнатга доир ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишга тааллуқли шикоятлар Бизнес-омбудсманнинг кўриб чиқиш доирасига кирмайди.