Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Сифат кафолати” МЧЖ (номи ўзгартирилган) кўрсатилган хизматлар қийматини ундиришда ёрдам сўраб, “Тадбиркорлар виртуал офиси”га мурожаат қилди.
Аниқланишича, тадбиркор ва Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ўртасида тузилган аутсорсинг шартномасига асосан, парҳезнома жадвали асосида хизматлар кўрсатилган. Бироқ тиббиёт маркази томонидан 559 млн сўмлик кўрсатилган хизматлар қиймати тўланмасдан қолган.
Шу сабабли, Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидан тадбиркор фойдасига ушбу маблағни ундириш тўғрисида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.
Суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, тадбиркор фойдасига 559 млн сўм ундириб бериш тўғрисида қарор қабул қилди.