
Куни кеча, 3 ноябрь куни Бизнес-омбудсман девони раҳбари Ж.Урунов Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган “Agro In Vitro” МЧЖ кўчатчилик комплекси фаолияти билан яқиндан танишди.

Умумий қиймати 17 млн АҚШ долларига тенг бўлган ва 20,4 гектар майдонни эгаллаган ушбу лойиҳа узум, ёнғоқ, данакли мева дарахт кўчатлари ва манзарали ўсимликларнинг кўчатларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Комплекснинг йиллик қуввати 10 млн дона кўчат етиштиришга мўлжалланган бўлиб, лойиҳа тўлиқ қувватда ишга тушганда 72 нафар маҳаллий аҳолини иш билан таъминлайди.

Ташриф давомида МЧЖ фаолияти бўйича маълумот берилди.