Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-173-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Бизнес-омбудсман девони раҳбари Ж.Урунов ҳамда
Республика комиссияси, вилоят ва туман-шаҳар ҳудудий комиссиялари вакиллари
иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон
Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги ва «Расмий статистика
тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек, аҳолининг демографик ва
ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари, яшаш даражаси ва фаровонлиги, қишлоқ хўжалиги
ҳолати, таркиби ҳамда аҳолини ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш истиқболларини баҳолаш тизимини яратиш
учун зарур маълумотлар базаларини шакллантириш бўйича тегишли тушунтиришлар
бериб ўтилди.
Йиғилиш жараёнида ҳудудий комиссия аъзоларига штабларни
тегишли ташкилот ходимлари ва хатловдан ўтказиш учун планшетлар билан жиҳозлаш,
шунингдек, ҳар бир маҳаллада штаблар тузиш ва ишларни нимадан бошлаш кераклиги
тўғрисида аниқ кўрсатмалар берилди.