13 октября 2025 г.

“Ўзбекистон – Хитой тадбиркор аёллари форуми” бўлиб ўтди

Хитойда бўлиб ўтган форум доирасида икки мамлакат ишбилармон аёллари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида муҳим таклиф билдирилди.


Тадбирда сўзга чиққан Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова Ўзбекистон ва Хитой тадбиркор аёлларининг ўзаро тажриба алмашинуви, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш ҳамда доимий мулоқотни таъминлаш учун Ўзбекистон–Хитой тадбиркор аёлларининг мулоқот платформасини ташкил этиш таклифини илгари сурди.


Ушбу платформа икки мамлакат аёл тадбиркорлари ўртасида доимий мулоқотни таъминлаш, янги бизнес ташаббусларни рўёбга чиқариш, таълим, инновация, ҳунармандчилик ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.


Бизнес-омбудсман матбуот котиби Гулжамол Шукурова ҳам иштирок этган форумда иқтисодий ҳамкорликда аёлларнинг ролини кучайтириш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.


Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение