
“Ҳудудларда саноатни жадал ривожлантириш ва саноат корхоналарини экспортга жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-295, 04.10.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025–2026 йилларда ҳудудларда саноатни
ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди,
жумладан:
республика саноатида ҳудудий саноатнинг улушини 45 фоизга
етказиш;
ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳаларини
амалга ошириш орқали саноатда технологик маҳсулотлар улушини 25 фоизга етказиш
ва 3,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;
ҳар бир туман ва шаҳарларда 5 тагача саноат “ўсиш нуқтаси”ни
ривожлантириш.
2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар:
ишчиларининг ўртача иш ҳақи миқдори ҳар ойда меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган мазкур қарорнинг
4-иловасига мувофиқ маҳаллий саноат корхоналарининг ишчиларни ташиш ва
овқатлантириш билан боғлиқ харажатларидан ҳар бир ишчи ходим учун бир ойда бир
базавий ҳисоблаш миқдоригача бўлган қисми ижтимоий солиқ базасидан чиқариб
ташланади;
ўз эҳтиёжи учун гипс хомашёсини қазиб чиқарувчи ва ундан
тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга гипс олиш учун белгиланган
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади.