
Ижтимоий тармоқларда дорихоналар фаолиятини GPP (Яхши фармацевтика амалиёти) сертификати талабларига мослаштириш тартиби қийинчилик туғдираётганлиги хусусида хабарлар тарқалмоқда.
Ҳозирда Бизнес-омбудсман девони томонидан ушбу ҳолат
назоратга олинган. Мазкур талабларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига
таъсири Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ўрганиб чиқилаётганлиги маълум қилинади.