
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–296-сон, 06.10.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб рақамли маркировка
тизими жорий қилинган товарларнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уларнинг
савдоси ушбу тизим орқали автоматик равишда чекланади.
Бунда рақамли маркировкаланган муддати ўтган товарларга
назорат-касса техникаларида харид чеки чиқарилмайди.
2025 йил 15 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тажриба
тариқасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан истеъмолчиларнинг
мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини
ўтказиш тартиби жорий этилади.
Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини
ошириш мақсадида 2025 йил 1 декабрдан бошлаб “истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат
нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.