
Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор унга нисбатан ортиқча ҳисобланган қарздорликни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.
Аниқланишича, Қорақўл туманлараро иқтисодий суди қарори
билан "Мерос" МЧЖдан (тадбиркорлик субъекти номи ўзгартирилган)
туристик йиғим тўловидан юзага келган қарз ва пеня сифатида жами 472 млн сўм
ундириш белгиланган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида барча зарур ҳужжат ва
маълумотлар таҳлил қилиниб, қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида МЧЖнинг
туристик йиғим бўйича ҳақиқий қарздорлиги 251 млн сўм эканлиги аниқланди.
Шу боис, МЧЖ манфаатида Бухоро вилояти суди иқтисодий судлов
ҳайъатининг кассация инстанциясига шикоят киритилди. Суд қарори билан кассация
шикояти қаноатлантирилди. Натижада, МЧЖдан ундирилиши лозим бўлган туристик
йиғим ва пеня миқдори камайтирилиб, қарийб 200 млн сўмга яқин маблағнинг
асоссиз ундирилишининг олди олинди.
Ҳурматли тадбиркорлар, туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш мақсадида Телеграмда махсус гуруҳ ташкил этилди. Агар сизда ҳам шу каби ҳолатлар кузатилса, мазкур гуруҳ орқали муаммо ва таклифларингизни ёзиб юборинг: https://t.me/+YcQ3pLfcci4xZTk6