
Тадбиркорлар дуч келаётган масалаларга амалий ечим топиш мақсадида Бизнес-омбудсман девони раҳбари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилиб, корхоналар фаолияти ўрганилди.
Ташриф доирасида Амударё ва Беруний туманлари ҳамда Нукус шаҳридаги бир қатор корхоналар фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Корхоналарнинг кредит ва инфратузилма билан боғлиқ муаммолари тингланди.