
“Енгил саноат соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–174-сон, 19.09.2025 й) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Енгил саноатни
ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.
Агентлик тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик
саноати соҳаларида устувор йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича
ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик қошида Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
ташкил этилади.
Агентлик томонидан енгил саноат соҳасидаги корхоналарга 2025
йил 1 октябрдан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланилади:
халқаро брендларни жалб қилиш, стандартлаштириш ва
сертификатлашнинг халқаро тизимларини, молиявий ҳисоботларнинг халқаро
стандартларини жорий этиш;
экспорт шартномалари бўйича суғурталашни молиялаштириш
харажатларини қоплаш ҳамда мутахассисларни ўқитиш учун грантлар ажратиш;
хорижий давлатларда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис,
савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, реклама кампанияларини ташкил этиш
билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаш.